Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан Наманган шаҳрида «Гуллар фестивали»нинг 60 йиллик юбилейини юқори даражада ўтказиш бўйича вазифалар белгиланди.
Унга кўра, мазкур фестиваль 24-31 май кунлари халқаро миқёсда ўтказилиши белгиланган. Наманганда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби тузилди.
Қўмита ўн беш кун муддатда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳамда фестивални ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади.
Фестивалга хорижий давлатлардан маҳоратли гулчилар, экибана санъати усталари, ландшафт дизайнерлари келиши ҳам назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Наманган шаҳрининг асосий кўчаларида гуллар билан безатилган 150 та автотранспорт воситасидан иборат «Байрам паради» ўтказилади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳунармандчилик буюмлари, китоблар, фотосуратлар, миллий либослар намойиши ташкил этилади.

Тасодифий хабарлар
Президент 29 та туманда ишлаб чиқариш 4,5 триллион сўмга камайганини айтди
Дунёда камида 7 минг нафар тиббиёт ходими COVID-19 асоратларидан вафот этгани маълум қилинди
Тошкентда 6 та машина устига дарахт ағдарилди
Илгари подшолар тўй қилса, оч-наҳор инсонларга эҳсон сифатида дастурхон ёзган. Бугунчи?!
Кубадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган сони 30 нафардан ошди