Республика Гидрометеорология маркази баҳорнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилаётгани бўйича маълумот берди.
Бугун, баҳор фаслининг биринчи кунида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-4° га юқоридир.
Эртага республика ҳудудлари бўйича кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15° илиқни ташкил этади, аммо об-ҳаво ҳали ҳам ёғингарчиликсиз бўлиши сақланиб туради.
3 мартда республика ҳудудларига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, кўпчилик вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб 3 мартда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.
4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11° илиқгача бироз пасаяди.
Тасодифий хабарлар
Марказий банк эски доллар банкноталари бўйича баёнот берди
Хотинини боласининг кўз ўнгида ёқиб юборган эр 18 йилга қамалди
Тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби белгиланди
Халқ таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаат қилди
Наманганда эр-хотин тарвуздан заҳарланиб вафот этди