25 май куни “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Жаҳон чемпионати бошланиши арафасида жароҳат олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси MLS доирасида “Филадельфия Юнион”га қарши учрашувнинг 73-дақиқасида жароҳати туфайли алмаштирилди.
Фабрицио Романонинг ёзишича, Лионель Месси сон мушакларининг чўзилиши сабаб эҳтиёт чораси сифатида алмаштиришни сўради. Унинг мушакларида жиддий жароҳат йўқ. Месси муаммоли ҳудудни ортиқча зўриқтирмаслик ва қўшимча шикастланиш хавфини олдини олиш учун ўйинни давом эттирмаган.
Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибига киритилган эди.
Маълумот учун, 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Аргентина “А” гуруҳида Жазоир, Австрия ва Иордания терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Аргентина амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 3 нафар фаол хотин-қизлари давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатидан қанча ишлаб олади?
Асакадаги “рекетчи” аёллар, ноқонуний бозор, тартибсизлик ва гуруҳлар тортишуви қачонгача давом этади?
Йигит сирини яшириш учун бутун оиласини ваҳшийларча ўлдирди
Тошкентда йирик ЙТҲ: 5 та машина тўқнашди