Жорий йил 12 февраль куни соат 15:30 ларда Наманган шаҳар “Янгиқурилиш” МФЙда яшовчи автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устаси ариза билан мурожаат қилиб унда шу йил 11 февраль куни соат 20:00 ларда, ВАЗ-21011 русумли автомашинасини яшаш уйи олдига қўйиб, 12 февраль куни соат 09:00 ларда уйидан чиққан вақтида, автомашина жойида йўқлигини кўрган ва бирор-бир танишлари олиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақида гумон қилиб, ўзи қидириб кўрган, бироқ натижа бўлмаганлиги сабабли, автомашинасини қидириб топишда амалий ёрдам сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят ҳудудида “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 2-сафарбарлик гурухи ЙПХ инспекторлари томонидан ўғирланган автомашина Наманган шаҳар “Бобуршоҳ” МФЙ Бобуршох кўчасида жойлашган 13-кўп қаватли уй олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Автомашина олд чап ва ўнг эшигидан, ойнасидан, олд капот қисмиларидан
9 дона қўл бармоқ излари олиниб, ҳозирда шахсни идентификация қилиш тизими орқали текширилмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 2021 йил 12 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Наманганда илк бор Минск шаҳрига чартер рейс амалга оширилди
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш холати тўсаддан ошиб кетди!
"Tesla" экологик гуруҳларнинг эътирозига учради
Google 5,4 миллиард долларга Mandiant киберхавфсизлик компаниясини сотиб олмоқчи
Путин топшириғи: Ўзбекистон ва Россия ҳисоб-китобларда рублга ўтиши мумкин