Сирдарё вилояти ИИБ ходими раҳбарият номига билдирги орқали мурожаат қилиб, унда 19 январь куни ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида фуқаро Ю.К. ўз яшаш хонадонида 70 000 сўм эвазига фуқаро Д.Б. билан жинсий алоқада бўлган вақтда ушлаганлиги, пуллар далилий ашё сифатида олиниб, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар тўпланганлигини баён қилган. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодим шундан сўнг Ю.К. унга маъмурий материални кўриб чиқмаслик, судга юбормаслик ҳамда ижобий ҳал қилиб бериш эвазига пора тариқасида пул таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
22 январь куни ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбирлар давомида 1994 йили Гулистон шаҳрида туғилган, вақтинча ишсиз, турмушга чиқмаган, муқаддам судланиб, амнистия актига асосан жавобгарликдан озод этилган, кейинчалик маъмурий жавобгарликка тортилган Ю.К. билдирги ёзган ходимнинг хизмат хонасида 400 000 сўмни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Сирдарё вилояти бўлими ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатларни қонуний қарор қабул қилиш учун Сирдарё вилояти прокуратурасига юбориш чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Саудия Арабистони подшоҳлик оиласининг 150 аъзосида коронавирус аниқланди
Карантин: Тошкентга кириб-чиқишга кимларга рухсат берилиши ҳақида аниқ маълумот берилди
Telegram пуллик бўляпти
Кутилмаган хабар: Роналду “Ювентус”дан кетмоқчи
“Мустақиллигимизни бериб қўямиз? Бунақа бўлмайди” – Президент ЕОИИга қўшилиш ҳақида