Жорий йилнинг 11 апрел куни Юқори Чирчиқ туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори Б.Мурсаев томонидан "Малибу" русумли транспорт воситаси тўхтатилади.
Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар сўралганда, у ўзини ИИОда ишлашини ҳужжалари эса ёнида йўқлигини айтади.
Бу ҳолат ЙПХ инспекторида шубҳа уйғотади ва фуқаро тўғрисида маълумот планшетга орқали текширилганда, у 1992 йилда туғилган М.А. эканлиги (ИИО ходими эмас) ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан айбланиб, Тошкент шаҳар ИИББ томонидан 2021 йилдан буён қидирув эълон қилинганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳайдовчи тегишли тартибда туман ИИБга олиб борилди.
Тасодифий хабарлар
Эмлаш кўрсаткичлари бўйича Водий пешқадам
Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ўқитувчиларнинг санаторийларга бориш тартиби белгиланди
Ўзбекистондаги кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан амалга оширилмоқда
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi