Ўзбекистон фуқаролари президентлик сайловларида Россиянинг етти шаҳридаги сайлов участкаларида овоз беришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Ўзбекистоннинг Москвадаги дипломатик ваколатхонасига таяниб, маълум қилди.
“24 октябрь куни соат 08:00 дан 20:00 гача Москвадаги элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Санкт-Петербург ва Ростов шаҳарларидаги республика консуллик муассасаларида Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилади”, дейилади элчихонанинг хабарида.
Қайд этилишича, республика фуқаролари Россияда сайлов участкасидан узоқда бўлган жойларда, шунингдек, сайлов куни яшаш жойида бўлиш имконига эга бўлмаган ҳоллар учун жорий йилнинг 14-20 октябрь кунлари 300 дан ортиқ муддатидан олдин овоз бериш кўчма пунктлари ташкил этилган.
Ўзбекистон элчихонасинининг маълум қилишича, сайлов участкалари эпидемиологик хавфсизлик чораларини, шу жумладан биноларни эрта дезинфекция қилиш, ижтимоий масофага риоя қилиш, антисептиклар ва тиббий ниқоблардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 24 октябрь куни Ўзбекистонда навбатдаги Президент сайлови бўлиб ўтади. Фақат сиёсий партиялар президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга, республикада ҳозирда бешта партия бор.
Уларнинг ичида энг ёши катта Ўзбекистон Халқ демократик партияси президентликка партия сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова номзодини кўрсатган. “Адолат” Социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси ва Экологик партия ўз раҳбарлари – Баҳром Абдуҳалимов, Алишер Қодиров ва Нарзулло Обломуродовни президентликка номзод сифатида кўрсатган.
Республикадаги энг йирик ва нуфузли Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз номзоди сифатида амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевни кўрсатди. 2016 йилги президентлик сайловларида у айнан шу партиядан сайловда иштирок этган ва 88,61 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
Тасодифий хабарлар
"Россия" махсус ҳаво бўлинмасининг самолёти Афғонистонга учмоқда
Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда — NASA
“Қўйлиқ” бозори олдида пичоқбозлик содир бўлди
Тадбиркорнинг мурожаатига Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати
ЖССТ раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик мактубини йўллади