12 октябрь куни соат 15:18 да Норин тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига туманнинг "Пастки Чўжа" МФЙ Наманган кўчаси 12-уйда яшовчи фуқародан яшаш хонадонида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.
Келиб чиққан ёнғин натижасида яшаш уйидаги 2 дона гилам, 4 дона кўрпача, қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Зудлик билан воқеа жойига Норин тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб бориб, хавфни бартараф этди.
Шу куни соат 18:45 да Наманган шаҳар "Тараққиёт" МФЙ 13-берк Ғалча кўчаси 6-уйда ҳам ёнғин содир бўлган.
Тезкорлик билан воқеа жойига Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб бориб, оловни ўчирган.
Ёнғин натижасида уйнинг шифт ва том қисмидан 25 кв.метр жойи ёниб зарарланган.
Ёнғин-қутқарувчилари томонидан уйнинг 160 кв.метр жойи сақлаб қолинди.
13 октябрь куни соат 01:25 да Уйчи тумани "Совку" МФЙ Сарбор кўчаси 3-уйда ҳам ёнғин содир бўлган.
У ерга ҳам туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб бориб, оловни ўчирган.
Ёнғин натижасида уйнинг шифт ва том қисмидан 20 кв.метр жойи ёниб зарарланган.
Тезкор ҳаракат натижасида қутқарувчилар томонидан уйнинг 120 кв.метр жойи сақлаб қолинди.
Вилоят ҳудудида содир бўлган ёнғинларда инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ҳозирда ушбу содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Улоқ-кўпкари ўйинидаги ЙТҲ: “Камаз” “Зил” устига чиқиб кетди
Тожикистондан 26,8 кг наркотик модда олиб келганлар ушланди
Ўзбекистонда шакар қимматлайдими?
Дам олиш кунлари қаттиқ иссиқ бўлади
Қодиров тирбандликни йўқотиш учун трамвайни қайтаришдан кўра тежамкор таклиф берди