АҚШ элчихонаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бормоқчи бўлганлар учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди.
Унга кўра, 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионати чиптаси эгаси FIFA PASS орқали виза суҳбатига ёзилиши учун аввал fifa.com сайтида чипта сотиб олиниши шарт.
Кейин, fifa.com/tickets сайтида розилик формасини паспорт маълумотлари билан тўлдириб, сўнгра state.gov/fifa-world-cup-26 сайтида DS-160 аризасини худди шу маълумотлар асосида тўлдириш ва виза суҳбатини белгилаш талаб қилинади.
- Шундан сўнг, FIFA PASS дастурида иштирок этишга розилик шаклини юбориш учун fifa.com аккаунтига кириш лозим;
- Исм ва паспорт рақамини худди паспортда ёзилганидек киритиш шарт;
- Виза учун ариза топшириш жараёнини state.gov/fifa-world-cup-26 сайтида бошлаш лозим;
- Фуқаролик давлати ёки ариза топшириладиган доимий яшаш мамлакатини танлаш керак;
- DS-160 виза аризаси учун онлайн формани тўлдириш лозим;
- Виза аризаси шаклига (DS-160) исм ва паспорт рақамини худди паспортда ёзилганидек киритиш керак;
- Бу маълумотлар fifa.com сайтида киритилган паспорт маълумотлари билан бир хил бўлиши шарт.
- Виза суҳбати санасини белгилаш лозим;
- Янги суратни юклаш ва виза тўловини амалга ошириш керак;
- “Сиз FIFA чиптаси эгасимисиз?” саволига “Ҳа” деб жавоб бериш лозим;
- Агар виза тизимидаги маълумотлар розилик формасидаги маълумотларга мос келса, FIFA PASS имтиёзли рўйхатга олиш тизими орқали виза суҳбатига кириш мумкин бўлади.
Кейинги қадамда суҳбатга бориш ва барча саволларга рост жавоб бериш талаб этилади.
Тасодифий хабарлар
“Толибон” Россиядан ёрдам сўради
Андижон вилояти ҳокими 795 миллион сўмлик янги "TAHOE" автомобилини харид қилди
Шифокорларга уй берилади
Дембеле расман ПСЖ футболчисига айланди
Шерали Жўраев тўнғич қизи Шукронани узатди (фото)