Бугун, 6 июль куни Бухоро вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Манбага кўра, 6 июль куни соат 00:25 (гринвич бўйича 19:25) да Бухоро вилояти Пешкў туманида зилзила қайд этилган. Зилзила эпимаркази Бухоро вилояти Пешкў туманида жойлашган. Унинг координаталари 40,36 градус шимолий кенглик 63,27 градус шарқий узунликка эга.
Шунингдек, зилзила магнитудаси 3,4 баллга, чуқурлиги 15 километрга тенг. Ер қимирлашининг эпимаркази Тошкентдан 510 километр жануби-ғарбда жойлашган.
Тасодифий хабарлар
2020 йилда салкам 250 млрд бюджет пули асоссиз сарфлаб юборилган
Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади
Шавкат Мирзиёев Чили Президентига табрик йўллади
Намозга рухсат бермаган раҳбар жазога тортилди
Наманганда карантинда сақланадиганларга барча шароитлар муҳайё этилди