ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбориш ҳолатига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд туманида яшовчи 36 ёшли Н.Ф. маҳаллий фуқарони 16 минг АҚШ доллари эвазига Тошкент—Истанбул—Мадрид—Мексика—АҚШ йўналиши орқали АҚШга ноқонуний ўтказиб қўйишни ваъда қилиб, сўралган пулдан 10 минг долларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Ушбу йўналишдаги яна бир шундай тадбирда Самарқанд туманида яшовчи фуқаро 62 ёшли Р.М. маҳаллий фуқарони Тошкент—Тель-Авив йўналиши орқали Исроилга жўнатиб, у ерда ишга жойлаштириш эвазига 18 минг доллар талаб қилиб, 12 минг долларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманган шаҳар 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Наврўз умумхалқ байрами” арафасида прокурор ва хотин-қизлар учрашуви ташкил этилди.
“Билайн” асосчиси Дмитрий Зимин вафот этди
Светлана Ортиқова қорақалпоғистонлик прокурорларга танбеҳ берди
Туркия Президенти АҚШга шарт қўйди
“Сўғдиёна” – “Турон” ўйинини бошқарган ҳакам футболдан четлатилди