Ҳозирда тегишли вазирлик ва идоралар ўқув йилини қай тарзда бошлаш устида ўрганишлар олиб боряпти. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълумот берди.
Бунда 3 та сценарий кўриб чиқилмоқда:
Биринчиси, пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Бу вазирлик ва ўқувчилар учун энг мақбул вариант.
Иккинчиси, ССВнинг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.
Учинчиси, гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб фаолият олиб борилади. Бунда фарзанди саломатлигидан хавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга бориш-бормаслиги ихтиёрий бўлади.
Бу борадаги якуний хулосани Республика махсус комиссияси қабул қилади.
Тасодифий хабарлар
Машҳур андроид-илова хавфли экан. Ўчириб ташланг!
Миллиардер Билл Гейтс Эпштейн иши бўйича кўрсатма берди
«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди, Қайта имтиҳон топшириш керак эмас — ДХА
Эболанинг янги тўлқини бошланди. Қурбонлар бор
Саноати ривожланган туманларга 200 млрд ажратилади – Мирзиёев