Фарғона вилояти Фарғона туманида катта йўлда юзага келган жанжал иштирокчиси таъқибдан қочиб, юриб кетаётган ва муайян вақт давомида секинлашга «Зил»га осилди. Юк машинаси ҳайдовчисининг тўхтаб йигитни огоҳлантирганига қарамай, у яна ҳаракатланиб кетаётган «Зил»га тирмашган ва машинанинг остига кириб кетиб, ҳалок бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига таяниб "Дарё" хабар берди.
Хабарга кўра 4 август куни соат 18:00 ларда Фарғона туманидаги автомобиль йўлида бир нечта фуқаро ўртасида жанжал юзага келган. Воқеа жойига яқинлашган «Зил-130» юк машинаси ҳайдовчиси вазиятдан бехабарлиги учун уловни секинлатган.
Ҳайдовчининг ҳикоя қилишича тўпланиб турган одамлар орасидан икки йигит чиққан ва «Зил»га қарама-қарши тарзда югурган. Ҳайдовчи йигитларга зарар етказмаслик учун машина тезлигини камайтирган. У икки йигит турган жойдан қўзғалиб ҳаракатни давом эттирган вақтида эгнида кўйлаги йўқ йигит машинага осилиб олган. «Зил» тўхтаган ва ҳайдовчи йигитга машинага осилмасликни айтган.
Бироқ юк машинаси ҳаракатлана бошлаганида яна осилган ва ҳайдовчи автомобиллар оқимини ҳисобга олиб, тезликни камайтириб тўхташга уринаётган вақтда, кутилмаганда «Зил» остига кириб кетиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Тасодифий хабарлар
Қодировнинг 16 ёшли ўғли Россия Мудофаа вазирлиги батальонига раҳбар бўлди
Европа Иттифоқи Украинани қабул қиладими?
Роналду Гиннесс рекордлари китобига киритилди
Нега Аҳад Қаюмга нисбатан чора кўрилмаяпти?
"Онлайн муҳаббат" жабрланувчиси аниқланди