Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси – COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди
Янги турдаги коронавирус билан зарарланганлар сони дунё бўйича 14 миллиондан ошди, 600 мингдан зиёд одам вирус қурбонига айланди, деб хабар бермоқда Жонс Хопкинс университети.
ОАВ ва бошқа очиқ манбалардан олинган маълумотларни умумлаштириб борадиган университет ахборотига кўра, Москва вақти билан 3.18гача олинган маълумотларда дунёда коронавирусни юқтирганлар сони 14 037 021 нафарга етгани маълум бўлган. Шундан 600 665 киши COVID-19 қурбонига айланган. Шу вақтгача 7 818 409 киши соғайган.
Эслатиб ўтамиз, 18 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 15 896 кишига етди.
Янги касалланиш ҳолатлари(289 нафар)нинг 38 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида, 52 нафари Сирдарё вилояти, 98 нафари Тошкент шаҳрида, 40 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Самарқанд вилоятида, 19 нафари Жиззах вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Навоий вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Ўзбекистонда 9003 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (57 %) соғайган. 6813 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 70 нафари оғир, 11 нафари эса ўта оғир аҳволда.
80 нафар бемор инфекция қурбонига айланди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Глобал аксилтеррор стратегияси бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади
«АNAMED» диагностика маркази директори «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Шавкат Мирзиёев “Арқадағ”га табрик йўллади
Toshkent jahonning havosi eng iflos shaharlari reytingida 2-o‘rinni egalladi. “O‘zgidromet” ushbu ma’lumotga munosabat bildirdi
Ҳабиб Нурмагомедов UFC дан бошқа спорт турига ўтяпти (видео)