Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи тадбиркорга ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш учун 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, ҳокимлик вакили тадбиркорга 1 гектар ерга эгалик ҳуқуқини расмийлаштириб бериш эвазига 1,4 миллон АҚШ доллари сўраган.
Маълум қилинишича, давлат хизматчиси 25 июнь куни ДХХ томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган.
Қайд этилишича, қўлга олинган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («Пора олиш») бўйича жиноят иши очилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бутун ўзбекистонликларнинг онасидан сўккан собиқ ИИБ ходими узр сўраб чиқди (видео)
Ўзбекистонда 15 октябрдан карантин чоралари яна кучайтирилиши мумкинми?
Россияга қарши санкциялар зарари ўзбек сўмига юкланяптими? Марказий банк изоҳ берди
“Реал” дарвозабони Куртуа Яхшибоевнинг голига баҳо берди
Илон Маск “ўз-ўзидан ўсувчи Ой шаҳри” лойиҳасини эълон қилди