Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони қарийб 600 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса қарийб 500 нафарга етди, 5 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 18 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119973 (+585) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 50 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 18 нафари Андижон вилоятида,
- 15 нафари Бухоро вилоятида,
- 63 нафари Жиззах вилоятида,
- 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 12 нафари Навоий вилоятида,
- 35 нафари Наманган вилоятида,
- 56 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 59 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 42 нафари Фарғона вилоятида,
- 14 нафари Хоразм вилоятида,
- 61 нафари Тошкент вилоятида,
- 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 462 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 114865 (+562) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 801 нафарни ташкил қилди.
Тасодифий хабарлар
Путин Сталин изидан бормоқда – BILD
Самарқандда маҳбус қамоқхонадан қочди
Яқин соатлар ичида коронавирусга чалинганлардан кўра икки баравар кўп бемор тузалди
Путин G20 нинг онлайн саммитида иштирок этиши айтилди
Олимлар коронавирусни йўқ қилишга қодир ҳаво фильтрини яратди