«Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилган.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сонли қарори билан тасдиқланган.
Тасодифий хабарлар
Эронга Россия яширинча пул жўнатгани айтилмоқда – ОАВ
«Маоши ва рақамигача ҳал бўлган...»: Месси дам олиш кунлари янги жамоага ўтиши кутилмоқда
Россияда ўзбекистонликлар оғир шароитда ушлаб турилди (видео)
Наманганлик аёл “хиёнат қиладиган” эрини қўрқитиш учун босқинчи ёллади
Мадуро иши бўйича иккинчи суд мажлиси якунланди