Коронавирус пандемияси туфайли бу йилги ҳаж мавсуми юзасидан Саудия Арабистони шу кунга қадар якуний қарорни эълон қилмади. Хабарларга кўра, айни пайтларда вазият баҳоланаётгани ва якуний қарор яқинда қабул қилиниши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати.
Ҳозиргача, 10 нафарга яқин давлатлар Саудия Арабистонидан келадиган хабарни кутиб ўтирмай, ўз фуқаролари учун бу йилги ҳаж сафарини бекор қилди. Шулардан бири – энг йирик мусулмон аҳолига эга бўлган Индонезия бўлса, қолганлари Малайзия, Сенегал, Нигерия ва Сингапур, Ҳиндистон ҳамда Европа ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг баъзи мамлакатлари ўз зиёратчиларининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида «Ҳаж–2020» мавсумини ташкил қилмаслик ҳақида қарор қабул қилди.
Саудия Арабистонида айни вақтдаги эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Ҳар куни ўртача 3800-4500 нафар кишида коронавирус аниқланаётган бўлса, 40-45 та ўлим ҳолати қайд этилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Қайси вилоятда жиноятчи-ўқувчилар кўплиги маълум бўлди
Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами сотилди
Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 100 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Қарз 30 йилга паст фоизларда берилади.
Яқин соатлар ичида коронавирусга чалинганлардан кўра икки баравар кўп бемор тузалди
Санкция хавфи остида қолган Қирғизистон ҳаракатга тушиб қолди