Эртага, 15 июль куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 46 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет эълон қилган об-ҳаво прогнози маълумотида келтирилган.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26 даража, кундузи 39–41 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–30 даража, кундузи 40–45 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–30 даража, баъзи жойларда 32–33 даражагача, кундузи 41–46 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25–30 даража, кундузи 41–46 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23–28 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.
Шунингдек, жорий йилнинг 14–17 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати энг иссиқ кунларда ҳудуднинг катта қисмида 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44–46 даражагача кўтарилади.
Тасодифий хабарлар
ҲАМАС ҳужумининг сирларидан бири очилди
"Сизни қамоққа олиб, оилангизни шарманда қиламиз": навоийлик эркак жиноятга қўл урди
«Ўзгидромет» об-ҳаво бўйича шошилинч хабар эълон қилди
"Ласетти" уриб юборган лейтенантни тасвирга олган "оператор"га чора кўрилади
1 гектар ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди