Наманганда 4 нафар аёл-қизларни Москвага олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Наманганда 4 нафар аёл-қизларни Москвага олиб кетаётган шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан 2020 йилнинг 10 февраль куни тезкор тадбирлар ўтказилган.

Натижада, Москвада яхши маош тўланадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, ҳатто йўл харажатларини ўз ҳисобидан қоплаган ҳолда олиб кетишни айтиб, уларни фоҳишалик билан шуғуллантиришни мақсад қилган, “Дилафруз” ва “Умида” 19-25 ёш оралиғидаги турли вилоятлардан бўлган 4 нафар аёл-қизларни, Наманган халқаро аэропортидан “Наманган-Москва” авиарейси орқали Москва шаҳрига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимларига Нурафшон шаҳрида ўзини “Дилафруз” ва “Умида” (шартли исмлар) деб таништирувчи шахслар, қизларни яхши даромад орттириш билан қизиқтириб алдов йўли билан Россия Федерациясига олиб кетишни режалаштирганлиги маълум бўлади. 

Ўтказилган суриштирув давомида ўзини “Дилафруз” деб таништирган шахс – Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 1981 йилда Р.М., шериги “Умида” – Наманган вилояти Поп туманида яшовчи 1987 йилда туғилган У.Н. эканлиги аниқланади.

Шунингдек, тадбир давомида У.Н. ўзи ишлаб келаётган аёллар гўзаллик салонига келган ёш ва кўриниши чиройли қизларни яхши даромад орттириш билан қизиқтириб, Р.М. билан таништириб келганлиги ва бунинг эвазига ундан ўз улушини олиб келганлиги, Р.М. эса 2019 йилдан буён Москва шаҳрида олиб борилган қизларга, интернет ижтимоий тармоқлари орқали жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиш билан шуғулланиб, моддий даромад орттириб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

×