Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилиши қонунийми?

Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситалари жарима майдонига қўйилиши қонунийми?

Карантин қоидаларини бузган ҳайдовчиларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдонига қўйилиши аслида ноқонуний ҳисобланади. Лекин, Республика махсус комиссиянинг қарори юқоридаги вазиятга истисно бўлиши белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасида транспорт воситаларини ушлаб туриш асослари келтириб ўтилган бўлиб, унда ушбу кодекснинг 54-моддаси талаблари, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаларини вақтинча ушлаб туриш келтирилмаган.

Бундан келиб чиқадики, жойларда карантинга риоя этмаганлик сабабидан автомобилларни жарима майдонларига қўйиш ноқонунийдир.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан Республика махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий деб белгиланиб қўйилган.

Айнан, Махсус комиссиянинг 4 апрелдаги 16-сонли Баёнида: "карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида, истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида белгиланган тартибни бузганлиги учун, транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади", дейилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, АОКА штабида карантин вақтида амал қилиш муддати тугаган ҳужжатлар масаласида маълумот берилганди.

Qalampir.uz Нуруллоҳ Шарипов

×