Жиззах вилояти Зарбдор тумани «Янги ҳаёт» маҳалласида жойлашган «Газ манбаи» МЧЖга қарашли автомобилларга суюлтирилган газ (пропан) қуйиш шохобчасида портлаш юз берди.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра воқеа 16 январь куни тахминан соат 11:30 ларда таъмирлаш-пайвандлаш ишлари олиб борилаётганида келиб чиққан чақнаш оқибатида юз берган.
Оқибатда мазкур МЧЖ ишчиларидан фуқаро 40 ёшли Ш.А. ҳодиса жойида вафот этган, 44 ёшли Э.И. эса турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, портлашнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
manba: aniq.uz
Тасодифий хабарлар
“Ал-Наср” Роналду билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда – ОАВ
Наманганда 23 ёшли йигит шифокор аёлнинг юзига кислота сепди
ЙПХ ходими талабига бўйсунмаган ҳайдовчи ходимлардан бирини уриб юборди
Ўзбекистон муфтийси Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлди
Адлия вазирлиги ноқонуний пул ундираётган ёнғин хавфсизлиги “ходимлари”дан огоҳлантирди