АҚШ Президенти Дональд Трамп iPhone`нинг сўнгги моделларини танқид қилди. У ўзининг Twitter`даги саҳифасида Apple раҳбари Тим Кукка мурожаат қолдирди.
Қўшма Штатлар Президенти iPhone`нинг Home (уй) тугмаси бўлган модификациялари анчайин қулай бўлганини таъкидлади. “Тимга: iPhone`даги тугма свайпга қараганда қулай эди”, деган Трамп.
Ўтган йилнинг май ойида Оқ уй хўжайини иккита iPhone ишлатиши – бири қўнғироқ қилиш ва иккинчиси янгиликларни ўқиш ҳамда Twitter`да пост қолдириш учунлиги маълум бўлганди.
Apple Home тугмаси бўлмаган илк смартфони 2017 йилда намойиш қилинган iPhone X эди. Аппаратни Face ID юз сканери орқали блокдан чиқариш мумкин. Ишлаб чиқарувчи iPhone 7, 7 Plus, 8 ва 8 Plus моделларида аввалги оддий Home тугмасини сенсорлисига алмаштирганди. Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ўз онасини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган ўғилга жазо тайинланди
Узбекистан занимает второе место по популярности среди туристов России
Келаси йилдан Telegram реклама-монетизация қилишни бошлайди
ДХХ муқаддас Қуръоннинг нодир нусхасини четга сотаётганларни фош қилди (видео)
Коронавирус! Трамп Хитойни аяб ўтирмоқчи эмас