Португалиялик футбол агенти Паулу Барбоза 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда португалларга осон бўлмаслиги айтиб ўтди. Бу ҳақда у “Советский спорт” нашрига маълум қилди.
“Португалия охирги ўйинини яхши ўтказмади. Шунинг учун бу баҳс олдидан ҳаяжон юқори. Жамоа қайси таркибда майдонга тушиши ва қай даражада тайёр экани қизиқ. Агар терма жамоамиз Конгога қарши ўйиндаги каби ҳаракат қилса, бу бизнинг кўнглимизни қолдиради”, дейди Барбоза.
Унинг фикрича, Ўзбекистон терма жамоаси Конгодан анча кучли. Шу боис улар ҳақида жиддийроқ ўйлаш керак.
“Ўзбекистоннинг аввалги мағлубиятини ўйин манзарасига қараб баҳолаш лозим. Майдондаги воқеалар натижадан бутунлай бошқача эди. Шунинг учун бу жамоани камситиш мумкин эмас. Ўзбекистонда яхши футболчилар ва кучли мураббийлар штаби бор. Бу ўйин ҳам Португалия, ҳам Ўзбекистон учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Менимча, ҳар икки жамоанинг ғалаба қозониш имконияти 50 га 50”, дейди у
У, шунингдек, учрашув сермазмун ва кескин курашларга бой ўтишини кутмоқда.
“Албатта, Португалия ғалаба қозонишига умид қиламан. Бироқ бунга тўлиқ ишончим йўқ. Чунки охирги ўйин миллий терма жамоанинг сўнгги ўн йилликдаги энг омадсиз баҳсларидан бири бўлди. Мен бу учрашувда кўп голлар урилишини кутяпман. Иккала жамоа ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушади ва интрига финал ҳуштагига қадар сақланиб қолади. Шунга қарамай, ички ҳиссиётим Португалиянинг 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишини айтмоқда”, дея қўшимча қилган Барбоза.
Маълумот учун, Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги мазкур баҳс бугун, 23 июнь куни АҚШнинг Хьюстон шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.
Тасодифий хабарлар
Байден хатоси туфайли Украинанинг тақдири Россия қўлида
Бу йилги Бароат кечаси қачонга тўғри келиши айтилди
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр ишлаб чиқариш камайди
Разведка: “Шимолий Корея раҳбари ҳеч қандай жарроҳлик амалиётини ўтказмаган”
25-ўлим: Жиззахда коронавирус қурбони бўлган отахоннинг рафиқаси ҳам вафот этди