Америка Қўшма Штатларида қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 март куни Қўшма Штатлар Ўзбекистонга депортация рейсини амалга ошириб, мамлакатда қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариб юборган.
Ушбу парвоз Қўшма Штатларнинг ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасидаги навбатдаги тадбирларидан бири бўлган.
“Президент Трамп лавозимга киришганидан буён Қўшма Штатлар ноқонуний иммиграцияга чек қўйишга ҳамда ўз чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қаратилган ўз мажбуриятлари доирасида 1000 дан зиёд Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Қўшма Штатлар ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши айтилган. Қўшма Штатлар АҚШнинг депортация тадбирларини ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилаётгани учун Ўзбекистон ҳукуматига ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирган.
Тасодифий хабарлар
Метеорологлар 2019 йил июнь ойини тарихдаги энг жазирама ой сифатида тан олди
Ўзбекистонга Эрондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади
Жапаров коррупцияга қарши курашда, ҳатто қариндошимни ҳам аямайман
«Соғлиқни сақлаш тизими карантин юмшатилишига тайёр» – Ҳабибулло Оқилов
Журналист ҳалок бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди. Яна уч қурбон бор