Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Ўзбекистон резидентларига криптовалюта сотиб олиш ва сотишга рухсат берди. Бу ҳақда агентлик директорининг “Крипто-биржалар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1а-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғида белгиланган.
Ҳужжат билан биринчи марта 2019 йил 21 январда қабул қилинган криптобиржаларни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг резидентлари крипто-биржаларда крипто-активлар ва токенлар билан крипто-биржа савдоларининг барча турларини миллий Валютада амалга ошириши мумкин.
Бироқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан фақатгина крипто-активлар ва токенларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, юридик шахсларнинг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг вакиллари крипто-биржада токенларни чиқариш ва жойлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган шахслар тоифасига кириш ёки кирмаслигини текшириши мумкин.
Ўзбекистон крипто-биржаларида сотиладиган барча токенлар мулкий таъминотга эга бўлиши керак. Мулкий таъминотга эга бўлмаган токенларни чиқариш ва жойлаштириш тақиқланади.
Криптобиржалар ўзларининг токенларини жойлаштирган ташкилотларни ва уларнинг мулкий хавфсизлиги бор-йўқлигини текширишлари шарт. Шунингдек, жалб қилиниши режалаштирилган сумманинг камида 10 фоизи криптобиржасининг махсус ҳисоб рақамига киритилиши керак.
Чиқарилган токенларнинг номланиши ёки рамзларида “давлат”, “давлат томонидан таъминланган”, “давлат томонидан қўллаб-қувватланган”, “Ўзбекистон”, “ўзбек”, “миллий”, “сўм (UZS)” ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, шунингдек уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатишни тақиқланди.
Тасодифий хабарлар
Қамчиқдаги “балиқ ёмғири”га изоҳ берилди
Наманганда «Нексия» уриб юборган пиёда шифохонада вафот этди
Фаластин масаласида Хитойнинг позицияси маълум бўлди
Наманганда ўғри ўзининг ўғли бўлиб чиқди
Шавкат Мирзиёев Хитойга таклиф қилинди