Пекин-Тошкент-Пекин ва Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишларида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.
Хитойнинг Air China авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсат олди.
«Ўзавиация» агентлиги томонидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан, Air China авиакомпаниясига Пекин-Тошкент-Пекин ва Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишларида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилди.
Парвозлар Boeing-737-800/8 (МАХ) ва Airbus-330-300/200 ҳаво кемаларида амалга оширилади.
Air China — Хитойнинг энг йирик давлат авиакомпанияларидан бири бўлиб, 1988 йилда ташкил этилган. Компания дунёнинг 200 га яқин шаҳрига рейсларни амалга оширади. Унинг ҳаво кемалари паркида 500 дан ортиқ самолёт бор.
Тасодифий хабарлар
Ўзгидромет шошилинч ахборот билан чиқди
Сурхондарёда олинган видео бўйича, батафсил маълумот берилди
Мирзиёев оиласи билан сайлов участкасига келди.
Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» аъзолари фаолиятига чек қуйилди
Қирғизистон Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини интиқлик билан кутмоқда,- Нуран Ниёзалиев