Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия Президенти Владимир Путин билан мулоқот қилишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у “Generation Do It Yourself” подкастида сўз очди.
“Мен Путин билан мулоқотни давом эттирган бўлардим ва бунга тайёрман ҳам. Биз сўнгги ойларда бир-биримиз билан мулоқот қилганимиз йўқ, лекин мен у ёки бу масала бўйича гаплашиш имконияти туғилса, буни рад қилмайман”, деган Макрон.
Франция етакчиси, шунингдек, агар у Владимир Путин билан учрашса, икки ўртада кечадиган мулоқот кўплаб масалаларда катта кучга эга бўлишини айтган. Подкаст давомида у нимани назарда тутаётганига батафсил изоҳ бермаган. Шундай бўлса-да, у Россия Президенти билан бўладиган мулоқотида атом электр станциялари билан боғлиқ масалани ҳал қилишига урғу бериб кетган.
Бундан ташқари, 1 соат 45 дақиқадан кўпроқ вақт давомида Эммануэль Макрон ўзининг 7 йиллик ҳокимияти, муваффақиятлари, муваффақиятсизликлари, халқнинг ўзи ҳақидаги фикрлари ҳақида гапирган.
Халқаро нашрларга кўра, Путин аввалроқ, агар расмий Париж манфаатдор бўлса, Москва Франция билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган. Шу билан бирга, Путин Макрон билан ўрталарида яхши иш муносабатлари бўлгани, бироқ Франция Президенти уларни тўхтатиб қўйганини таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
В 2022 году в Узбекистане повысят зарплаты, пенсии и стипендии
Google Cloud хизматлари қимматлашмоқда
Видео: Қирғизистонда коронавирусдан соғайган дастлабки уч беморнинг барчаси ўзбеклар экани маълум бўлди
“ХАЛИМБОЙ” ким эканлиги маълум бўлди
Сунъий интеллект қадимий махфий қўлёзмалар сирини очмоқда