Россия Президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Антон Кобяков собиқ Совет Иттифоқи ҳақида баҳсли баёнот билан чиқиш қилди. Унинг сўзларига кўра, СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳали ҳам қаердадир мавжуд, чунки уни тарқатиш тартиби конституциявий жиҳатдан тўлиқ бажарилмаган. Бу ҳақда у кеча, 21 май куни Санкт-Петербургда ўтган халқаро юридик форумда гапирди.
“Агар СССР 1922 йилда Халқ депутатлари съезди томонидан тузилган бўлса, унда уни тарқатиш ҳам айнан шу орган қарорини талаб қилган бўлар эди”, дейди у.
Кобяков 1991 йил 8 декабрда тузилган “Беловежск келишуви” ҳақида ҳам гапирган.
“Бу келишувларни кейинчалик РСФСР, УССР ва БССР Олий Кенгашлари тасдиқлаган, лекин бу умуман уларнинг ваколатига кирмаган. Бу ҳуқуқий нуқтаи назардан ғалати ҳолат”, деган у.
Ушбу фикр ҳуқуқшунослар ва айрим сиёсий гуруҳлар томонидан аввал ҳам илгари сурилган. Улар “Беловежск келишуви”ни “ҳуқуқий кучга эга эмас” деб баҳолайди ва СССРнинг йўқолишига расмий нуқта қўйилмаган, деган қарашни ёқлаб чиқади.
Кобяковнинг айтишича, ҳуқуқий нуқтаи назардан бу Украинадаги можаро “ички жараён” деб аталишига асос бўлиши мумкин.
“Агар СССР тарқатилмаган бўлса, мантиқан, ҳуқуқий нуқтаи назардан қаралганда Украина инқирози – бу ички жараёндир”, дейди у.
Маълумот учун, “Беловежск келишуви” – бу атама норасмий ном бўлиб, 1991 йил 8 декабрда Беларусь Республикаси, РСФСР ва Украина томонидан имзоланган “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини (МДҲ) тузиш тўғрисидаги келишув”ни англатади. Бу давлатлар 1922 йилда СССРни тузган давлатлар сифатида СССРни ташкил этиш ҳақидаги шартномани имзолаган.
Мазкур Келишувда СССР халқаро ҳуқуқ субъекти ва геосиёсий ҳақиқат сифатида мавжуд бўлиши тўхтатилгани қайд этилган ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташкил этилиши эълон қилинган.
Келишувга ўша пайтдаги 3 иттифоқдош республика – Беларусь, РСФСР ва Украинанинг олий лавозимли раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари имзо чеккан: Беларусдан Станислав Шушкевич ва Вячеслав Кебич, РСФСРдан Борис Ельцин ва Геннадий Бурбулис, Украинадан Леонид Кравчук ва Витольд Фокин.
Тасодифий хабарлар
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Наманганда давлат хизматлари маркази ходими 1000 доллар олганда ушланди - манба
Судья баҳсга аралашди: Транспорт воситаларини ушлаб туриш асослари ва тартиби қандай?
Farg‘ona viloyati hokimi soqol, ro‘mol va ish joylarida namozga qarshi chiqib, bunga bo‘ysunmaganlarni qamash bilan tahdid qildi (audio)
Украина ва Россия ўртасида уруш эҳтимоли бор