Рус миллатига мансуб бўлганлар иймонга келса, аксари холис мўмин бўлишини ҳар доим билганман.
Кеча кичик қизимни тишини олдиргани стоматологияга олиб борган эдим. Одам жуда кўп , ҳамма хоналарда ўнлаб кишилар навбатда экан. Бир хонага навбат рақами олдим. Кутсам аср қазо бўлиши аниқ эди. Шаввозлик қилиб навбатсиз ўтиб кетай десам ўтиб кетар эдим-ку , аммо чакагимдаги соқол ва қизимни ўраган рўмоли бизни мусулмон эканимизни билдириб тургани учун, навбатда турганларда муқаддас динимиз шаънига салбий қараш уйғотмаслик учун кутиб ўтиришни афзал билдим.
Аммо кейин қарасам бу фикрдан кўра намозни қазо қилмаслик фикри ғолиб келди. Қалби моғор босган одам барибир тирноқдан кир излайди деб ижтиход қилиб, бирровга кириб шифокордан маслаҳат сўрашга қарор қилдим .
Яхшиям кирибман . Мени нотўғри хонага навбатга йўллаб қўйишган экан. Ана тиббиёт сизга! Турсангиз, тураверасиз экан. Хуллас, бошқа хонага бориб жарроҳ хонасига янги навбат олдик.
Навбатимиз келиб кирсак, шифокор ёши катта бир рус миллатига мансуб киши экан. Қизим ўриндиққа ўрнашиб ўтирди. Жарроҳ оғриқ қолдирувчи укол қоришмасини тайёрлай бошлади. Шунда қизим, рўмолим халақит берса керак деб энди ечаётган эди, ҳалиги рус амаки шиддат билан қизимни қўлини ушлаб олиб, "Нет, нет, это харам, харам, снимать не надо" деса бўладими?! Мен "Машааллаҳ , вы мусульманин, да?" десам , "А как же , я же с детство живу среди мусулман, я родился здесь в Ташкенте" дейди. Менимча, бошқаси бўлганда фарқига бормаган бўларди деб ўйлаб қолдим.
Асрга уйга етиб келдик. Уйдан чиқаётганда: "Бисмиллаҳи таваккалта алаллоҳи, ла ҳавла вала қуввата, илла биллаҳ" деб айтишни канда қилмаймиз.
Абдуллоҳ Нурхонов
Манба: azon.uz
Тасодифий хабарлар
Қодиров вояга етмаган учта ўғлини урушга жўнатди
Бесоқолбозлик тарғиботчиси Бозоровнинг судида Аброр Мухтор Алий жабрланувчи сифатида иштирок этмоқда
Москва вилоятида содир этилган портлашда 35 нафар одам жабрланди
Ўзбекистон хавфсизлик бўйича Россия билан маслаҳатлашув ўтказади
Наманганда 4 нафар шахс товламачилик йўли билан минг доллар талаб қилаётганда ушланди