Ижтимоий тармоқларда водий вилоятларидаги Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолияти вақтинча тўхтатилиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Унда айтилишича, вилоятларда ҳаво ҳароратининг совиши туфайли магистраль газ қувурларида табиий газ босимининг кескин пасайиши кузатилмоқда. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
“Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз ва фуқаролардан бу каби тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликларини сўраймиз”, дейилади хабарида.
Вазирликка кўра, республика бўйича, хусусан, водий вилоятларидаги АГТКШ фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган жадвалларга асосан давом этади.
Энергетика вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқ вакилларидан бу каби асоссиз ва тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралмоқда.
Тасодифий хабарлар
ДХХ академиясининг тест натижалари эълон қилинди
Наманганда яқинда она бўлган аёл қорнидан дастлаб тиббий дока, кейинчалик резина қўлқоплар чиқди
Ўзбекистонда беморларнинг деярли тенг ярими тузалди
Европада тиббий ниқоб тақмаганларга катта жарима солинмоқда
Эронга қарши уруш туфайли 45 млн киши оч қолиши мумкин – БМТ