Украина чегарачилари Закарпатияда дарё орқали мамлакатни тарк этишга уринган ҳарбий хизматчиларни отишма билан қўлга олди.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, эркаклар Тиса дарёсидан ўтмоқчи бўлган. Давлат чегара хизмати ходимлари огоҳлантирувчи ўқлар отилганидан кейингина уларни қўлга олди.
Хмелнитский вилоятининг уч нафар фуқароси ҳам қўшни Руминияга кетаётганида қўлга олингани ҳақида хабар берилган.
Бир кун ичида 20 киши чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган. Эслатиб ўтамиз, Украинада 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар учун мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқланган.
Тасодифий хабарлар
Россияда ўлим жазоси амалиётга қайтарилиши мумкин
Ўзбекистон Президенти Қозоғистоннинг Биринчи Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Видео: Истанбулга сел келиб, торнадо ёпирилди
Навальний ўзига Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилди
«Straus House» таъсисчиси Иброҳим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди