Наманганда олиб қочилган “Lacetti” уч минг АҚШ долларига сотиб юборилди

Наманганда олиб қочилган “Lacetti” уч минг АҚШ долларига сотиб юборилди

Наманган вилояти. 2022 йил 28 февраль куни соат 16:00 ларда Янгиқўрғон туманида жойлашган “Фаввора” номли ошхонасида 36 ёшли С.Р., 27 ёшли С.Р., 28 ёшли Т.Б. ва 24 ёшли У.Х.,лар кўришиб, ўша ерда Чуст тумани Чакоб кўчасида яшовчи 31 ёшли О.Б. га тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашинасини олиб қочишни режалаштиришган.

Бир гуруҳ бўлиб, жиноий тил бириктириб, гўёки узум маҳсулотларини сотиб олиш учун О.Б.,ни Янгиқўрғон туманида жойлашган меваларни сақлаш омборига чақириб, у билан кўришиб, режага асосан О.Б.,ни ҳар хил гаплар билан чалғитиб, у бошқариб келган “Lacetti” автомашинасини олиб қочиб, автомашинани Наманган шаҳрида яшовчи фуқарога 3000 АҚШ долларга сотиб, ундан 2300 АҚШ долларини олиб, пулларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишганлиги аниқланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида О.Б.,га тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомашина Наманган шаҳрида яшовчи фуқародан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми “б” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан қўзғатилиб, улар процессуал тартибида ушланишган.

Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

×