2022 йил 8 март куни соат 23:30 ларда Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туман Амир Темур кўчасида «Спарк» ва «Эпика» русумли транспорт воситалари иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, фуқаро Ф.М.га тегишли бўлган «Эпика» русумли автотранспорт воситаси ҳозирда шахси ноъмалум ҳайдовчи бошқарувида юқори тезликда йўлнинг қатнов қисми четида турган Қ.У.га тегишли бўлган «Спарк» русумли автотранспорт воситасига бориб урилган. Сўнг бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса содир бўлган жойдан «Эпика» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси кетиб қолган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистоннинг уч нафар хонандаси Марказий Осиё гўзаллари рейтингига киритилди
Варшавада Шавкат Мирзиёевга туҳмат қилган наманганлик, аслида, ким?
Президент оиласи ва бошқа давлат етакчилари билан футбол томоша қилди
Олтин ва бензин нархи пасайди
Parijda Namangan viloyati tekstil salohiyatining taqdimoti