Бугун, 9 март куни соат 11:45 да Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Откамар” МФЙда ноқулай об-ҳаво шароити натижасида 3 нафар фуқарони яшин урди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Воқеа оқибатида бир фуқаро вафот этган, икки нафар фуқаронинг бирига тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор даволанишга рухсат берилган. Иккинчи фуқарога туман тиббиёт бирлашмасида малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Маълумот учун, Қашқадарёда бугун ноодатий об-ҳаво кузатилмоқда. Вилоятга қуюқ булут кириб келган ва жойларда момақалдироқ бўлмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент 6 соатлик мулоқотда энг кўп қайси сўзни ишлатди?
Санкциялардан нарига ўтмаган Байден Украинага шошилинч ёрдам ажратди
Бой америкаликлар АҚШдан “қочмоқчи” – ОАВ
“UzAuto Motors” энг оммабоп автомобильларнинг сотувини тўхтатди
Қирғизистон президенти эртага Ўзбекистонга келади