Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказишга тайёр. Аммо бирор натижа чиқадиган музокара бошлаш учун аввало украин шаҳарларини бомбардимон қилиш тўхтатилиши керак. Бу ҳақда у “Reuters” ва CNN’га берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Энг камида аҳолини бомбардимон қилишни тўхтатиш керак, шунчаки бомбалашга чек қўйиб, сўнг музокара столига ўтириш лозим”, деган Зеленский.У шунингдек, Россия Президенти музокара столига ўтказиш кераклигини таъкидлаган.
“Дунё РФ Президентини, то у билан музокара ўтказиш хоҳиши бор вақтда, музокара столига ўтқазиш кераклигини тушунмоқда”, деган Зеленский.
Тасодифий хабарлар
Аёл кишига қўл кўтарган «военком» сувдан қуруқ чиқди
Pepsi билан ғалаба сари ҳаракат
Nanay xalqaro sayyohlik maskaniga aylanadi
Давлатимиз қашшоқлашиб қолмайди. Янги портал учун қарийб ярим миллиард сўм ажратилди
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади