Жорий йилнинг 7 февраль куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бош прокурорнинг Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси Т. О.ни Жиноят кодексининг 210-модда 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортишга оид тақдимномаси муҳокама қилинди.
Якунда Кенгаш хулосаси билан Т.О.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди.
Тергов сири ва айбсизлик презумпцияси талабларидан келиб чиқиб, бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, мазкур модда билан айбли деб топилганлар 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Тасодифий хабарлар
Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди
Қашқадарё электр орқали кўп миқдорда балиқ овлаган овчилар ушланди
Намангандаги дўконни тунаб кетган йигит қўлга тушди
"Ишсизлар четда қолиб, иш билан банд бўлган фуқароларга 93 млн сўм ноқонуний берилган"
Вояга етмаган шахсни сўроқ қилиш тартиби ўзгартирилди