Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаган толиблар автомобилларда мусиқа ёқишни ва ҳижобсиз аёлларни машинага ўтқазишни тақиқлади. Бу ҳақда “Kabul News” хабар берган.
“Ислом динига йўналтириш вазирлиги нашрга ҳайдовчиларга мусиқа ёқмаслик ва ҳижобсиз аёлларни машинага ўтқазмаслик ҳақида ёзма тавсия берилганини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, мамлакатдаги меҳмонхоналардан бирининг эгаси толиблар Афғонистондаги тўйларда жонли мусиқани тақиқлаганини, энди эркаклар ва аёллар турли залларда байрам қилишлари кераклигини айтган эди.
Маълумот учун, мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди.
Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, минглаб афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.
Тасодифий хабарлар
Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади
“Президент маъқуллади”. Эски автомобиллардан воз кечиш режалаштирилмоқда
"Таслим бўлиш вақти келди". Украина чидаб бўлмас кучга дуч келди
Хитой самарқандлик сохта «пайғамбар»га раддия берди, Мусулмонлар идораси эса унга ишонганлар кофир бўлишини эслатди
Ўзбекистонга Қозоғистондан совуқ ҳаво массаси кириб келади