Янги паспорт, "права", диплом, меҳнат дафтарчаси каби ҳужжатларни ўз ичига олувчи мобил илова яратилди.
Президент Шавкат Mирзиёев 24 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
2022 йилда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлар улуши 60 фоизга етказилиши белгиланди.
Тақдимотда бу борадаги яна бир қулайлик: фуқаро паспортининг рақамли профили ҳақида маълумот берилди.
“Gov Pass” мобиль иловаси смартфонга ўрнатилади ва унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади.
Қулайлиги фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади. Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилади, оворагарчиликларни бартараф этади.
“Хавфсиз шаҳар” тизими ижросига доир масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2026 йилгача бу тизимни тўлиқ жорий этиш вазифаси қўйилди.
Тасодифий хабарлар
Ватан хоинининг ўғли. КХДРдан ким ва нима сабабдан бошпана сўрайди
Миллий гвардия ва Ички ишлар ҳодимлари фуқароларга газ сепдими?
Кубадаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган сони 30 нафардан ошди
Ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
Тожикистонда ҳайвонлар орасида куйдирги тарқалди