2022 йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бошқармасининг тезкор ходими ўзаро келишмовчилик оқибатида бир гуруҳ шахслар томонидан ўлдирилган. Қотилликдан кейин жасад ёқиб юборилиб, сўнг Чирчиқ дарёсига ташланган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди уч нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарди.
ЖКнинг 28, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришда иштирокчилик) 2-қисми «п» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган 1987 йилда туғилган судланувчи 23 йил;
ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и,п» бандлари, 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми «а» банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган 1986 йилда туғилган судланувчи 24 йил;
ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «и,п» бандлари ва 164-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этган 1984 йилда туғилган судланувчи 24 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди ва ўта хавфли рецидивист деб топилди.
Тасодифий хабарлар
Навоий ИЭСда носозлик рўй берди. Бу бутун республикада электр таъминотига таъсир қилмоқда
Эрон урушни тугатишга тайёр, аммо бир шарт билан
Ўзбекистонда абонент рақамини сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга тушди
Ўзбекистон Қирғизистонга Қизил китобга киритилган 15 бош жайрон сотди
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди