Хитой расмийлари Пекин Олимпиадаси иштирокчиларига мамлакатда блокланган ижтимоий тармоқлар, жумладан, Instagram ва Twitter’дан фойдаланишга рухсат беради. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Халқаро олимпия қўмитасига таяниб, хабар бермоқда.
Хитой ҳудудида энг машҳур хорижий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар: Facebook, Instagram, Twitter, WhatsApp ва Telegram’га кириш блокланган. Шунингдек, мамлакатда Google қидирув тизими ҳам тақиқланган деб таснифланади.
"Мезбон шаҳарнинг шартнома мажбуриятларига мувофиқ, Пекин қишки Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси барча аккредитациядан ўтган иштирокчиларга асосий Олимпия объектлари, шу жумладан ўйинлар ўтказилиши мўлжалланган ҳудудларда ёпиқ тизим доирасида очиқ Интернет хизматини тақдим этади”, дейилади ХОҚ баёнотида.
“Пекин ва Жангжиакоу туманларининг исталган нуқтасида тариф режасига мувофиқ ташкилий қўмита томонидан тақдим этилган SIM карталари билан очиқ Интернет хизматидан фойдаланиш ҳам мумкин бўлади”, дея қўшимча қилади ташкилот расмийлари.
Маълумот учун, Пекиндаги қишки Олимпия ўйинлари 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда имом домлалар кам таминланган оилалар ҳолидан хабар олишди
Ўзбекистонда қишнинг биринчи куни 23 даражагача илиқ бўлади
Солиқ қарзларини қарздорнинг яқинларидан ундириш йўлга қўйилиши мумкин
Олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато аниқланди
Наманганлик эркак ўз ошхонасини қиморхонага айлантирди