Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 07-10 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини Шохимардон кўчаси 8-берк 28-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Бу ҳақида Наманган ФВБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зудлик билан воқеа жойига Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби этиб борди.
Ёнғин натижасида яшаш уйини шифт ва том қисмидан 90 кв.метр жойи ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 07-59да ўчирилди.
Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 250 кв.метр жойи сақлаб қолинди.
Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гонконгда қуролли жиноятчилар 600 рулон ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетишди
Kollej binolarida endi maktab o‘quvchilari o‘qiydi
Электр тармоқлари раҳбари пора билан қўлга тушди
Мессининг биринчи ўқитувчиси шогирдига хат ёзди
Қорақалпоқ аҳли Олимпия кунига спортчилар парадини ўтказди (Фото)