Бугун, 8 октябр куни соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар «Кўхнадам» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 04:55 да ҳодиса жойига етиб борган.
Ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган 1982 йилда туғилган А.А. (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган.
Шифокорлар томонидан А.А.га юзи, бўйни кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташхиси қўйилган ва умумий куйиш сатҳи 50 фоиз тан жароҳати олганлиги маълум қилинган.
Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби, хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйига тўпланиши натижасида чақнаш юзага келган.
Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
АҚШда Трамп тарафдорлари Конгрессга ҳужум қилиб тартибсизликлар уюштирди, тўрт киши ҳалок бўлди
Учқўрғонда қилмишидан хулоса чиқармаган фуқаро яна 4 марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган
Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган бола учун 500 минг сўм — Президент қарори
Яна Наманганда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси аниқланди