Наманган вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан каронавирус пандемеяси даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, нархларнинг асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш, бозорларни талаб юқори бўлган маҳсулотлар билан тўлдириш чораларини кўриш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишлари ўтказилиб, қонуний фаолият юритишлари учун кўмаклашиляпти. Аммо “гуруч курмаксиз бўлмайди” деганларидек, бундай қийин вазиятда шахсий манфаатини кўзлаб қонунни четлаб ўтаётганлар ҳам йўқ эмас. Шу йилнинг 18-май куни Косонсой туман давлат солиқ инспекцияга келиб тушган мурожаатда, Косонсой шаҳар, Абдураҳмон Жомий кўчасида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор М.Мга қарашли савдо дўконида “Мўътабар” номи остида ун маҳсулотини сохталаштириб сотилаётгани, назорат касса машинаси касса чеки берилмаётганлиги баён этилган.
Мурожаатга асосан ўрганиш ўтказилганда ҳақиқатдан ҳам тадбиркор томонидан касса чеки берилмаётганлиги ҳамда дўконда кирим ҳужжатлари ва сифат сертификати мавжуд бўлмаган “MILL MAX GROUP” МЧЖ да ишлаб чиқарилган “Мўътабар” унларини сохталаштириб сотаётганлиги маълум бўлди. Тадбиркор билан суҳбат жараёнида маҳсулотни Андижон вилоятидан Сайдулло исмли шахс олиб келиб бераётганини таъкидлайди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Норин тумани, Тўда маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Қ исмли шахс томонидан “KIA” русумли давлат белгиси 50Х687ОА юк автомашинасида Косонсой шаҳар “Боғишамол” МФЙ ҳудидида 50 кгли “Мўътабар” унларини сотаётганлиги аниқланади ва холислар иштирокида ушбу автотранспорт воситаси кўздан кечирилади. Ҳақиқатда ҳам фуқаро С.Қ томонидан юқорида қайд этилган “MILL MAX GROUP” МЧЖ да ишлаб чиқарилган “Мўътабар” унлари қопига, акасининг тегирмонида буғдойдан ишлаб чиқарилган қўлбола унларни қадоқлаб, ҳар бирини 180 минг сўмдан сотаётганлиги маълум бўлди. 50 дона жами 4 млн 500минг сўмлик ноқонуний ун маҳсулотлари учун баённома расмийлаштирилиб, иш қонуний ҳал этилгунга қадар далилий ашё сифатида вақтинчалик сақлаш учун олиб қўйилди.
Шу ўринда яна бир мулохаза, ноқонуний фаолият бартараф этилиб, айбдорлар қилмишига яраша жазосини олар. Лекин йиллар давомида халол меҳнати билан халқ эътиборини қозониш йўлида фаолият олиб бораётган корхоналар брендини обрўсизлантирилиши тадбиркорлик ривожига тўсиқ эмасми?
Вилоят ДСБ матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
Россияда энг кўп сотиладиган автомобиль қайси?
Суд тизимида жиддий ўзгаришлар бўлади
Наманган шаҳридаги ер ости тунелларининг ачинарли ахволи
Қирғизистонлик тадбиркор ўзини худо деб эълон қилди
Германия Россияга қарамликни камайтирмоқчи