Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.
Қайд этилишича, фуқаро О.К. фуқаро О.га ўзини гўёки Испания давлатида фаолият юритувчи банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили сифатида таништириб, унга тадбиркорлик фаолияти учун мазкур банкдан 200 000 АҚШ доллари имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 6 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек терговга қадар текширувда, фуқаро О.К. муқаддам фуқаролар К. ва Қ.нинг ҳам шу йўсинда 21 500 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Yangi avlod hatchback BMW 1-seriyali avtomobili ishlab chiqarila boshladi
Бугун ижтимоий тармоқлардa "Кругом" тонировка 2 баробарга арзонлашди бўйича” расмий маълумот
Дунёнинг 80 мамлакатига тарқалган коронавирус ҳақида сўнгги маълумотлар
Чет элдан Ўзбекистонга “Ягона трансчегаравий пул ўтказмалари” тўлов тизими ташкил этилади.
Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди