British Airways’нинг Исломободдан Лондонга учаётган Boeing 777-200ER самолёти 22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Бу ҳақда Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» канали хабар берди.
«Буюк Британиянинг Исломобод—Лондон йўналиши бўйича учаётган ВА-260 рейси экипажи парвоз вақтида Тошкентдаги заҳира аэропортга қўниш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.
AviaSpotter’нинг соат 08:30 да эълон қилган маълумотига кўра, ушбу рейсдаги 83 ёшли йўловчи аёл ўзини ёмон ҳис қилган. Самолёт Тошкентга етиб келганида аёл вафот этган. Барча йўловчилар самолётдан туширилиб, Тошкент аэропорти ҳудудига жойлаштирилган.
«РИА Новости»нинг ёзишича, бу хабарни Тошкент аэропорти ходими тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, аёлнинг ўлимига дастлабки сабаб — юрак уришининг тўхташи бўлган. У марҳуманинг қайси давлат фуқароси эканлигини айта олмаган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 16 ёшли бола машина олиб қочиб, ЙТҲ га учради
Наманган шаҳрида йўл вақтинча транспорт воситалари учун чекланади
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди
«Соқол қўйиш-қўймаслик масаласига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — ИИВ «соқол тадбири» ҳақида тарқалган аудиога изоҳ берди
БИР ОЁҚДА ПАРАЛИМПИЯ ЧЕМПИОНИ БЎЛДИМ!