Фарғона вилоятида дўстининг тўйи куни кортежлар уюштирган ҳуқуқбузар ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида дўстининг тўйига борган йигитлар бошқа транспорт воситаларининг қатновига халал бериб, тўй кортежи уюштирган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳайдовчилар шахсига аниқлик киритилган ва улар бошқарувидаги машиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.
“Танишимнинг тўйида ўзимни BYD машинамда қарама-қарши ҳаракатландим. Қилган ишимдан пушаймонман”, дейди ҳайдовчилардан бири.
Қоидабузарлар майда безорилик содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 суткадан қамоқ жазоси тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда бензин нархи яна кўтарилди
Охирги 5 йилда қанча мансабдор коррупция учун жазоланган
Абдулла Арипов Душанбега етиб борди
Германия канцлери Путиннинг асл мақсадини очиқлади
Оғир вазиятни «айти» кўмагида ўзгартира олган йигит ҳикояси