Бўзатов туманида Жуманазаровлар хонадонида ОАВ вакиллари билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев журналистлардан бугунги воқеликни холис ёритиш зарурлиги, бу сайловлар олдидан ҳар бир фуқаро ўз танловини ихтиёрий танлашида муҳимлигини билдирди.
“5 йил аввал бугунги сўз эркинлигини кўпчилигингиз тасаввур ҳам қилмасдингиз. Ўтган давр мобайнида сизлар билан яхши-ёмон кунларни бирга кўряпмиз. Сизлар юртимизни мен билан бирга ҳам, ўзларингиз ҳам айланиб чиқяпсизлар”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, президентнинг таъкидлашича, ОАВнинг холис муносабати жуда муҳимдир.
“Ҳар бир вазиятни адолат билан етказсангиз, мен сизлардан миннатдор бўламан. Сайловлар олдида турибмиз, сизларнинг холис муносабатингиз жуда муҳим”, деди Шавкат Мирзиёев.
Тасодифий хабарлар
Коронавирус ягона эмас. Хитойда яна бир вирус аниқланди
Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин ошди
Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши Россия хавфсизлигига таҳдид – Путин
Хитойда безгак тарқалди. Бу Ўзбекистон учун хавфлими?
Қамчиқдаги “балиқ ёмғири”га изоҳ берилди