Давлат ва нодавлат телеканаллар орқали намойиш этилаётган хорижий сериаллар, таваккалчиликка асосланган турли телешоулар урфга айланди. Бу жараён, айниқса, вояга етмаган ёшлар онги, тафаккурига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши, Конунчилик палатасидаги партия фракцияси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида таъкидланди. “Борига барака”, “Омад шоу”, “Миллионер шоу”, “Олтин калит” каби шоу кўрсатувлар замирида меҳнат қилмасдан осон пул топиш, ўзгаларнинг ҳисобидан бир зумда бойиб кетиш каби чалғитувчи ғоялар мужассам. Партия қайсидир тоифага даромад келтирадиган, вақтинчалик кайфиятни кўтаришдан нарига ўтолмайдиган савиядаги телелойиҳаларни оммалаштиришни “оммавий маданият”ни рағбатлантириш билан баробар, деб билади. 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан, тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари) тақиқланган. Шунингдек, қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, интернет тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, мамлакатимиз ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш ман этилган. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги “Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган. Давлат ва хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган турли капитал шоулар юқоридаги қарор талабига жавоб берадими? Буни аниқлаш учун барча капитал шоуларни экспертлар баҳолаб бериши керак. Агарда ўша телешоулар таваккалчиликка асослангани ва қимор
Телеканаллардаги капитал шоулар ташкилотчилари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
2019-06-22 01:12 1 380

2019-06-22 01:12 1 380
Мавзуга доир
Саудия Арабистонида кучли жазирама туфайли 14 нафар зиёратчи Ҳаж вақтида вафот этди
8 519 2024-06-18 16:46
Жаҳон банки билан қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда (Фото)
1 427 2022-04-08 16:00
Энг кўп ўқилган
-
Наманганлик эркак аёлининг "ўйнаши"ни пичоқлаб ўлдирди
2022-09-26 09:03 -
Лиман бой берилгач, Қодиров даҳшатли таклиф билдирди
2022-10-02 14:17 -
Песков референдумдан кейин Украинани нима кутаётганини айтди
2022-09-26 21:07 -
Владимир Путин тарихий ўзгариш қилиши кутилмоқда
2022-09-29 16:15
Жаҳон янгиликлари
-
АҚШ-Мексика чегарасида ноқонуний мигрантлар сони ошди – ОАВ
2025-08-30 16:02 -
Трамп қаерда? Тармоқларда унинг ўлгани айтилмоқда
2025-08-30 15:48 -
Коинотда яшаш мумкин бўлган ҳудудлар аниқланди – тадқиқот
2025-08-29 18:13 -
Apple iPhone 17 тақдимоти санасини эълон қилди
2025-08-27 15:56
Тасодифий хабарлар
Тарихдаги энг катта кибер ҳужум уюштирилди – Марк Цукерберг «Титаники» «айсберг»га урилди
Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Ўқишини кўчириш (тиклаш) истагидагилар диққатига!
Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
Мусулмонлар учун энг қадрли исм Европа пойтахтини ҳам забт этди