«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК 23 май куни тахминан соат 20:30ларда Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани ва телеминора байроғи ёниши акс этган видео бўйича расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳридаги кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити вақтида телеминорага тўғридан тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган, видео олинган ракурсдан чақмоқ ургани қайд этилган бўлса-да, аслида чақмоқ содир бўлиши телеминорадан маълум бир масофада бўлиб ўтган.
“Тошкент телеминорасининг байроғи ёнган видео ҳам ёлғон хабар бўлиб, телеминора байроғи паст қисмидаги огоҳлантирувчи қизил чироқлар шуъласи байроққа тушиб ушбу ҳолатни акс эттирган”, дейилади хабарда.
Билдирилишича, Тошкент телеминораси кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган бўлиб, чақмоқ уриш хавфидан тўлиқ ҳимояланган.
Бугунги кунда Тошкент телеминорасида барча техник қурилмалар барқарор ишлаётгани ва аҳолига телерадиодастурлар узлуксиз тарқатиб келинаётгани айтилган.
Тасодифий хабарлар
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Трамп Тим Кукка iPhone`лар бўйича шикоят қилди
Наманганда масжиддаги намозхонни тунаган ўғри қўлга олинди
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш
Одил Аҳмедов коронавирус туфайли Тошкентга қайтмоқда